Dell Cinema технологиясининг қўллаб қувватланиши Совғалар улашинг

Уй хамда уй офиси учун Dell Inspiron ноутбуклари

Cinema
Color
Монитор экранидаги хақиқийга ўхшаш тасвирлар билан атрофингиздаги олам чегарасини аранг фарқлайсиз. Dell ранглар профили — бу бой, тўлақонли ранглар ва тасвирнинг юқори детализациясидир.
Кунингиздан максимал даражада фойдаланинг
Ажойиб дисплей
HD+ имкониятли дисплей ва юзада акс этувчи нурларга қарши қатлам аниқ, тиниқ ва кўз учун қулай тасвирларни кўришингизни таъминлаб беради. Иловалар ёрдамидаги янада интерфаол ўзаро боғланиш учун сенсор экранли конфигурацияни танлашингиз мумкин.
Кучли процессорллар
Intel® процессорлари ақл бовар қилмас даражадаги жавоб қайтариш тезлигини шунингдек, кўп вазифали тартибда тез ва самарали фаолиятни таъминлаб беради.
Катта хотира
4 Гбайт гача бўлган хажмдаги оператив хотира хисобига иловадан иловага тез ўтиш. 1 Тбайт гача хажмдаги қаттиқ дискда  фильмлар,фотосуратлар ва аудиоёзувларни сақланг.
Cinema Stream
SmartByte
SmartByte симсиз алоқа технологияси видео ёки мусиқанинг бир маромда узилишларсиз максимал даражадаги узатилишини тақдим этади.
Waves MaxxAudio® Pro
Waves MaxxAudio® Pro технологияси товуш баландлигини оширади ва студия сифатидаги овозлардан бахраманд бўлишингизни таъминлаган холда, хар бир оҳангни аниқ эшитиш имконини беради.
Вазифаларни хал қилишнинг мослашувчан ечими.
Уланишдаги кенг имкониятлар
Телевизор ёки мониторга уланиш учун HDMI портидан фойдаланинг,  SD карталар учун мўлжалланган улагичлар ёрдамида фотосуратларни юклаб олинг, иккита, 1 авлод  3.1 USB портлари хисобига ташқи ускуналар билан маълумот алмашишнинг юқори тезлигидан бахраманд бўлинг.
Стандарт комплектациядаги оптик дисковод.
Оптик дисковод ёрдамида осонлик билан DVD ни намойиш этиш хамда катта файлларни архивлаш мумкин.
Dell Mobile Connect технологияси ёрдамида ускуналарни боғланг
Dell Mobile Connect
ПК ва смартфоннинг оддий
ва қулай интеграцияси усули
Вақтингизни ускуналарни ёқиш учун сарфламанг — Dell Mobile Connect технологияси автоматик тарзда iOS ёки Android операцион тизимлари орқали бошқариладиган смартфонни ноутбукга боғлайди.
Муҳимида диққатни
жамланг
Dell Mobile Connect технологияси ёрдамида телефон чақирувлари ва смслар шунингдек, мессенджерлар ва бошқа иловалардан келган хабарларни тўғридан тўғри ноутбукка юборишингиз мумкин. Иш экранида диққатингизни жамланг ва ташқи хабарларга фақат ўзингизга қулай вақтдагина эътибор қаратинг.
Конфиденциалликни сақлаш
Телефон ПКга "нуқта — нуқта" химояланган уланмаси ёрдамида Dell Mobile Connect технологияси бўйича боғланади. Шунинг учун хам маълумотлар, химояланмаган интернет уланмалари учун хос бўлган хавфларга хеч қачон учрамайди.
Расмий дўконларда совғалар улашинг